Самвел Бабаян истеъфо бериши ҳақида: "Қолиш-қолмаслигим раҳбариятга боғлиқ"

сен 04 / 2017

alt

ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичи “А” гуруҳи 10-туридан ўрин олган Ўзбекистон – Жанубий Корея учрашуви олдидан матбуот анжумани ўтказилди. Унда Ўзбекистон термаси бош мураббийи Самвел Бабаян ва ярим ҳимоячи Жалолиддин Машарипов қатнашди, деб хабар қилади ЎФФ расмий сайти.

Самвел Бабаян матбуот анжуманида қуйидаги фикрларни билдирди: 

“Эртага Ўзбекистон футболи, ватанимиз учун жуда муҳим ўйин бўлади. Фақатгина ғалаба учун майдонга тушамиз, ортга йўл йўқ. Майдоннинг ҳар бир қаричи учун кураш олиб борамиз. Хитойга қарши беллашувдан кейин қандайдир сўз танлаш қийин бўлди. Аммо мағлубиятга ҳақли эмасдик. Ҳакамнинг хатти-ҳаракатидан норозиман. Аслида рақиб симуляция ишлатганди ва пенальти йўқ эди. Эртага сўнгги имкониятдан фойдаланиб, ЖЧга чиқиш учун ҳаракат қиламиз.

Сергеев ва Абдухолиқов бирдек кучли. Замонавий футболда ҳужумчилар ҳам ҳимояда ёрдам беради. Нима учун Сергеев майдонга тушяпти деган саволга қуйидагича жавоб бера оламан: Абдухолиқов Қатарда ҳали бирорта ўйинда майдонга тушмади, Сергеев эса Олий Лигада бир нечта ўйинда майдонга тушди. Машғулотлар вақтида уларнинг фарқи биз учун яққол кўриниб туради. Кримец Хитойда фарм-клуб таркибида майдонга тушса ҳам, ўйин амалиётига эга бўлмоқда.

Мураббий терма жамоада иш олиб боряптими, демак истеъфо ва иш бир бирига синоним сўзлар бўлади. Қарорни Ўзбекистон Футбол Федерация қабул қилади. Қолиш-қолмаслигим раҳбариятга боғлиқ”,  – деди Самвел Бабаян.

“Биринчи навбатда бўлажак учрашув Ўзбекистон учун финалга тенг эканини айтмоқчиман. Муҳим ўйинда ғалаба қозонишимиз зарур. Хитойга қарши учрашувдан кейин натижани эсдан чиқариб, бўлажак ўйинга тайёргарлик ҳақида ўйладик. Футболчиларнинг кайфияти яхши ва барча эртанги ўйинга ўз эътиборини қаратган”, – деди Машарипов.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон – Жанубий Корея учрашуви эртага, 5 сентябрь куни Тошкентдаги “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтади. Ўйин маҳаллий вақт билан соат 20:00 да бошланади. 

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

  • Мехмон
    05 сентябр 2017, 07:19

    Хар бир мутахасис уз ищи учун конун олдида жавоб беради. Я'ни курувчи Курган иморатига, хайдовчи Коидани бузганига, прокурор нотугри айблаганига ва хоказо. Шундай экан нима учун футболчиларимиз ёки тренерларимиз ютказгани учун жавобгарликка тортилмайди.
    Ахир уларга давлатимиз миллионлаб пул сарфлаяпдику.

  • Мехмон
    04 сентябр 2017, 22:50

    Кайси давлат билан уйин белгиланса уша давлатда легионер
    булган уйинчиларни шу учрашувда
    тутган хатти харакатига эьтибор берилиши керак.
    Узбекистон жамоасини нозик томонлари, мухит, жисмоний тайёргарлик, ким кандай ва бошкалар легионер уйинчилар оркали билиб олинади.
    Тарихда шампан вокеаси деб ном
    олган харбий операция Исроил давлати агентини Миср давлатида
    шампан базми уюштириб ,керакли ахборот туплагач киска вактда
    Исроил давлати Мисрни босиб олган.
    Легионер уйинчиларни ёллашнинг асл сабаби маьлумот туплаш, ракибларни заифлаштириш.
    Бизнинг футболда ноконуний, пинхона холатлар мавжудлиги
    аник.
    Футбол клублари хусусий булмагандан кейин унинг фаолияти шаффоф булиши керак.
    Яьни халкка ошкор равишда тренер, уйинчилар, федерация
    рахбарияти танлови мухокамага куйилиши керак.
    Бизда селлекция ишлари умуман коникарсиз.
    Футбол мактаби, академиясида укиётганларнинг аксарияти имкони борлар, иктидори борлар эмас...!!!
    Телетрансляциянинг узига канча маблаг кетади.
    Тугри бу спорт! Таваккалчилик!
    Аммо, йиллар давомида узини окламаган таркиб ва тренердан
    ВОЗ кечиш керак.
    Кам даромадли одамлар хакида узи дангаса, шунинг учун хаёти хаминкадар деб билдирилган
    фикрларни куп эшитамиз.
    Миллионлаб маош олса эртадан кечгача копток тепишдан бошка иши булмаган булар (!) нима учун натижа курсатишмайди, ёки урнини бушатишмайди.
    Футболни ислох килиш керак.
    Онасидан футболист булиб тугилганларни топиб маош бериш керак, укитиш керак.

  • Мехмон
    04 сентябр 2017, 19:52

    АРПА-УН БАХОНА СУДИЯ НОХАҚЛИК ҚИЛСА УРИБ ТЕПИБ ТАШЛАСА БЎЛМАЙДМИ ҚАЧОНГАЧА КЎЗ ЮМИБ ЮРАМИЗ АНГЛЯ ТЕРМАСИ НЕЧА ЙИЛЛАР ИЛГАРИ СУДЯНИ УРИБ 3-ЙИЛ ДСКАЛИФИКАЦЯ БЎЛГАН ЕДИ ЗАТО УРИБ ХОРДИҚДАН ЧИҚИШГАН ХОЗИРДА АГЛЯ Б-Н ХАКАМЛАР ЎЙЛАБ МУОМУЛА ҚИЛИШАДИ 3-ЙИЛ ЎТАДИ КЕТАДИ АХИР 3-ТА ЖЧ ЎТИБ КЕТЯБДИ 12 ЙИЛ ШУЧОРАНИ ҚЎЛЛАШ К-К ОЗГИНА ЖАРИМАСИ ХАМ БОР. ЁКИ ОФКГА ХАТ Б-Н ЧИҚИБ ХАКАМНИ ЕВРОПАДАН ЧАҚИРИШ К-К ОСИЁДАГИ ХАКАМЛАР ЁШ БОЛАГА ЎХШАБ ХУШТАК ЧАЛИШНИ ЯХШИ КЎРАДИ

  • Мехмон
    04 сентябр 2017, 19:32

    Хозирги терма жамоамизда Узбекистон учун факат Денисов жон куйдираяпди.
    Хитой билан уйинда ракиб дарвозасидаги хавфли вазиятларнинг хаммаси Денисовнинг харакати билан булди.
    Футболчиларимиз хеч булмаса Денисовдан урнак осин.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *