Самарқандда ўтказилган халқаро улоқ-кўпкари мусобақасида Chevrolet Lacetti ўз эгасини топди

мар 18 / 2019

alt

17 март куни Жомбой туманида Самарқанд вилояти ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси ҳамкорлигида халқаро улоқ-кўпкари мусобақаси ўтказилди, деб хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.

Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан ташкил этилган тадбирда юртимизнинг турли ҳудудларидан, шунингдек, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Афғонистон давлатларидан чавандозлар, от спорти федерациялари масъуллари иштирок этди. 

alt

Мусобақада энг эпчил, чаққон чавандоз ва полвонлар 60 дан ортиқ туя, той, тана, 50 га яқин телевизор, музлаткич, кир ювиш машинаси, яна кўплаб гилам ва пул мукофотларини қўлга киритди.  

Вилоят ҳокимлиги томонидан қўйилган бош соврин – Chevrolet Lacetti автомобили жиззахлик полвон Ориф Шодиёровга насиб этди. У пайариқлик Элёр Бойматовнинг “Пантерра” лақабли қорабайир отида ушбу мукофотга сазовор бўлди.

alt

Автомашина калитини чавандозга Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимов топширди.

Тадбир доирасида Ўзбекистон ва Қозоғистон чавандозлари ўртасида мусобақа ўтказилиб, унда 3:2 ҳисобида юртимиз полвонлари ғолиб бўлди.

alt

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *