Руслан Нуриддинов допинг сабабли мусобақалардан четлаштирилди

дек 23 / 2018

Похожее изображение

Халқаро оғир атлетика федерацияси (IWF) таҳлиллар ижобий натижа берган, 2012 йилги Лондон Олимпиадасида иштирок этган беш нафар оғир атлетикачини мусобақалардан вақтинча четлаштирди.
 
Улар орасида ҳамюртимиз Руслан Нуриддинов ҳам бор. Нуриддинов мусобақада 105 кг вазн тоифасида тўртинчи ўринни олганди.
 
Допинг текшируви ижобий чиққан спортчилар рўйхатига -105 кг вазн тоифасидаги чемпиони украиналик Алексей Торохтий, -56 кг.да бронза медали соҳиби озарбайжонлик Валентин Христов, шунингдек мос равишда 8- ва 14-ўринни эгаллаган белоруслик Николай Новичков ва арманистонлик Мелин Далузян кирган.
 
UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *