Россия 4 йилга йирик мусобақалардан четлатилди

дек 09 / 2019

alt

Бутунжаҳон антидопинг агентлиги (WADA) ижроия қўмитаси Россияни тўрт йилга йирик халқаро мусобақаларда иштирок этиш ҳуқуқидан маҳрум қилди, деб хабар тарқатди РИА Новости.

Буларга - Олимпия ўйинлари ва жаҳон чемпионатлари киради. Шунингдек, Россия Федерацияси давлат хизматчиларининг халқаро спорт тадбирларига бориши тақиқланди. РУСАДАнинг Москвадаги антидопинг лабораторияси маълумотларни сохталаштирилгани мана шундай кескин жазога сабабчи бўлди.

Россиялик спортчилар Токиодаги 2020 йилги Олимпиадада иштирок этишга қўйилади, бироқ 2018 йил Пёнгчангда бўлиб ўтган қишки Олимпиададаги каби нейтрал мақомда иштирок этадилар. Россия байроғи тақиқ остида бўлади, ғолиб бўлган спортчилар шарафига Россия мадҳияси янграмайди.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *