"Россия 24" телеканалида "Сурхон" ва "Андижон" футболчилари ўртасидаги жанжал кўрсатилди

июн 10 / 2017

alt

Биринчи лиганинг "Сурхон" - "Андижон" учрашувида кузатилган оммавий жанжал ҳақидаги хабар ижтимоий тармоқлар ва маҳаллий ОАВда кенг тарқалган эди.

9 июнь куни "Россия 24" телеканалининг "Вести" дастурида ҳам ушбу икки футбол клублари ўртасида юзага келган оммавий жанжал тўғрисида хабар берилди ва муштлашув видеоси намойиш этилди.

Эслатиб ўтамиз, 4 июнь куни Биринчи лига доирасидаги "Сурхон" - "Андижон" учрашувида жанжал содир бўлган.

Муштлашув ўйинга қўшиб берилган 4-дақиқада юз берган, натижада ҳар икки жамоадан 8 нафар футболчи ҳамда турли муддатларга дисквалификация қилинган ва жаримага тортилган.

“Сурхон” жамоаси шифокори Фаҳриддин Абдусаматов “Андижон” футболчисига жиддий тан жароҳати етказгани ва безорилик қилгани учун вазифасидан четлатилган.

Видео

Видео: YouTube/Kecha va Bugun

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

  • Мехмон
    13 июн 2017, 11:07

    Шарманда ҳаммаларинг расво ўйнайсизларкууу нимани талашдиларинг ҳайронман..... Дўппослашишни қойиллатгандан кўра футболни қойиллатсаларинг яхши бўларди. Просто ачинарли футболимиз ривожланмаяпди.....

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *