Равшан Ҳайдаров "Пахтакор" бош мураббийи этиб тайинланди

апр 06 / 2017

alt

Олий Лига–2017 мавсуми бошидаги қониқарсиз натижалар сабабли “Пахтакор” футбол клубида бош мураббий ўзгарди, деб хабар беради ЎзПФЛ матбуот хизмати.

Клуб раҳбарияти Григорий Колосовскийни “Машъал”га 0:3 ҳисобида бой берилган Олий Лига 4-туридан кейин истеъфога чиқаришга қарор қилди. Унинг ўрнига “Пахтакор”га аввал ҳам устозлик қилган Равшан Ҳайдаров бош мураббий этиб тайинланди.

Мураббийлик фаолияти давомида Равшан Ҳайдаров “Трактор” (1997–2001), “Пахтакор” (2002, 2006–2007, 2010–2011), “Қизилқум” (2012–2013), Самарқанднинг “Динамо” (2013–2014) клубларида бош мураббий бўлиб ишлаган. Равшан Ҳайдаров қўли остида “Пахтакор” икки мартадан Ўзбекистон чемпионати ва Кубогида ғолиб чиққан.

Шунингдек, Равшан Акмалович 2002–2005 йилларда Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи, 2007–2010 йилларда “Пахтакор” клубида бош мураббий ассистенти, 2014–2015 йилларда Ўзбекистон U-19 термаси устози лавозимиа фаолият юритган. 2015 йилдан буён эса 55 ёшли мутахассис Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийлар штабида ишлаб келаётган эди. 

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *