Равшан Эрматов Осиё Кубогидан ўрин олган Эрон - Ироқ учрашувини бошқаради

янв 15 / 2019

alt

Эртага, 16 январь куни Осиё Кубоги гуруҳ босқичининг 3-турида Эрон терма жамоаси Ироққа қарши баҳс олиб боради.

Мазкур ўйинни ҳамюртимиз Равшан Эрматов бошқариб боради. Унга қанотларда Абдуҳамидулло Расулов ва Жаҳонгир Саидов ёрдам беришади. Дарвоза ортида Валентин Коваленко ва Ильгиз Танташев ҳаракат қилади. 

Учрашув Тошкент вақти билан соат 21:00да Дубай шаҳридаги "Rashid" стадионида бўлиб ўтади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *