Расман: Хабиб Нурмагомедовнинг навбатдаги жанги 2020 йилнинг апрель ойида бўлади

ноя 26 / 2019

alt

Енгил (-70,3 кг) вазн тоифасида UFC чемпиони Хабиб Нурмагомедов 2020 йил 18 апрель куни ўзининг навбатдаги жангини ўтказади, деб хабар тарқатди GoSport.uz интернет нашри.

Нашр мухбири спортчининг менежери Али Абдулазизга таяниб, Нурмагомедов Фергюсонга қарши жангга шартномани имзолаганини хабар қилган.

“Чемпион Тони Фергюсонга қарши жангга келишувини имзолади. Бургут 18 апрелда Бруклинга қўнади. Бу барчаси мухлислар учун”, деб ёзган спортчининг менежери шартномани суратини илова қилган ҳолда.

Бироқ, таъкидланишича, Фергюсон ҳозирча жангга шартномани имзоламаган. Аммо унинг томони Бруклинда мусобақа ўтказилишига қизиқиш билдирмоқда.

Бу Фергюсон ва Нурмагомедов ўртасида жанг ташкиллаштиришга 5-уринишдир. Икки спортчи дастлаб 2015 йил декабрда учрашиши керак эди, бироқ Хабиб жароҳати туфайли жанг ўтказа олмаган. Шундан кейин жанг 2016 йил апрелга кўчирилган, аммо бу сафар америкалик соғлиғидаги муаммолар сабабли октагонга чиқа олмаган. 2017 йилда эса Нурмагомедов вазн ташлашда юзага келган муаммолар сабабли шифохонага тушган, 2018 йилда Фергюсон тиззасидан жароҳат олиб, яна жангга чиқа олмаган.

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *