Диёр Имомхўжаев ПФЛ директори этиб тайинланади

мая 22 / 2020
alt
Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси директори Даврон Шоқурбонов ўз аризасига биноан истеъфога чиқди. Бу ҳақда GoSport.uz нашри хабар берди.
 
Манба берган хабарга кўра, ҳозирда бўш қолган раҳбарлик лавозимига икки нафар номзод кўриб чиқилган. Булар собиқ футболчи Азиз Ҳайдаров ва шу пайтгача ПФЛ директори ўринбосари лавозимида ишлаб келган Диёр Имомхўжаев. 
 
Uz24.uz манбалари аниқлик киритишича, директорлик лавозимига Диёр Имомхўжаев тайинланган. Ҳозирча у директор вазифасини бажарувчи сифатида фаолият олиб бориб туради.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *