«Пахтакор» ва «Эйр Форс» ўртасидаги учрашув 14 дақиқа ўтиб тўхтатиб қўйилди

фев 12 / 2019

alt

Осиё чемпионлар лигаси плей-офф босқичи доирасида Тошкентнинг «Пахтакор» ва Ироқнинг «Эйр Форс» жамоалари учрашуви тўхтаб қолди. Бу ҳақда ўйинни бевосита кузатиб бораётган GoSport хабар берди.

Маълумотларга кўра, учрашувнинг 14-дақиқаси ўтиб бораётган бир пайтда стадионнинг дренаж тизимларидан бирида носозлик келиб чиққан ва ундан сув сизиб чиқа бошлаган.

20 дақиқадан ортиқроқ вақт мобайнида кичик муаммо бартараф этилмаган. Ўйин тўхтаган вақтда ҳисоб 0:0 кўриниш олганди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *