"Пахтакор"нинг йиллик бюджети қанча, клубни ким молиялаштирмоқда? Бу саволларга жамоа футболчиси жавоб берди

янв 14 / 2020

alt

Сербия пойтахти Белградда таътилда юрган “Пахтакор” футболчиси Драган Черан «Mozzartspor» нашрига берган интервьюсида, серб журналистларига клуб ҳомийси, бюджети ва трансфер қизиқишлари ҳақида гапириб берди.

«Пахтакор» клубини ким молиялаштиради?» - дея берилган саволга 32 ёшли форвард қуйидагича жавоб берди:

«Бош ҳомий – Алишер Усмонов. У россиялик миллиардер бўлса-да, Ўзбекистонда туғилган. Бир неча йил аввал Лондоннинг «Арсенал» клубидаги улушини 600-700 миллион еврога сотганди. Усмонов «Пахтакор»нинг бош ҳомийси саналса-да, клубга деярли келмайди – ўзи тайинлаган одамлар орқали бошқаради. Клубнинг йиллик бюджети ҳозирда 20 миллион еврони ташкил этмоқда. Жамоа маркетинг борасида ҳам ишларни бошлаб юборган. Имконқадар кўпроқ ҳомийларни жалб қилишмоқда. Сиз яхши ўйнашда давом этсангиз, ҳомийлар топилаверади. Биз Ўзбекистонда барча совринларни ютдик ва яхши ҳомийларга эга бўлдик, – деган Драган Черан.

Шунингдек футболчи, клубнинг Адебайор ва Оби Микел сингари таниқли футболчиларга қизиқаётганлиги, шахсан бош мураббий Шота Арвеладзе бу футболчиларни таркибда кўрмоқчилиги ҳақида ҳам гапирган.

Эслатиб ўтамиз, Драган Черан 2019 йилги мавсум якунига кўра, «Суперлиганинг энг яхши футболчиси» дея эътироф этилганди.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *