"Пахтакор" бугун "Ал-Аҳли"га қарши майдонга тушади

мар 12 / 2019

alt

Бугун Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичидан ўрин олган навбатдаги учрашувда "Пахтакор" жамоаси ўз майдонида Саудия Арабистонининг "Ал-Аҳли" клубига қарши майдонга тушади. 

Учрашув Тошкентдаги "Пахтакор" стадионида соат 18:00да бошланади. Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 1-турида "Пахтакор" жамоаси Эронда "Персеполис" билан куч синашиб, 1:1 ҳисобида дуранг қайд этганди.

ОЧЛ, "D" гуруҳи. 2-тур
12 март, "Пахтакор" стадиони, Тошкент

"Пахтакор" (Ўзбекистон) - "Ал-Аҳли" (С.Арабистони) 

Ҳакамлар: Муҳаммад Тақи, Ли Цзю Лианг, Ронни Гу Минжи, Фу Чуан Хай (Сингапур).

Ҳакамлар назоратчиси: Саад Ал Фадҳли (Қувайт).

Комиссар: Во Хай Те (Вьетнам).

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *