"Пахтакор" 25 декабргача ЎзПФЛ олдидаги молиявий мажбуриятларини бажаради

дек 24 / 2015

alt

"Пахтакор" футбол клуби матбуотда чиққан маълумотларга ўзининг расмий позициясини баён қилди.

"Клуб ва ПФЛ ўртасидаги келишувга кўра "Пахтакор" 2015 йилнинг 25 декабрига қадар ЎзПФЛ олдидаги молиявий мажбуриятларини бажаради. Клубнинг маъмурият ва футболчилар олдида қарзи борлиги ҳақидаги ОАВда чиққан маълумотлар нотўғри", дейилади баёнотда.

Қайд этилишича, 2002 йилдан ҳозирга қадар мавсум охиригача "Пахтакор" ФК доим маъмурият, футболчилар ва мураббийлар штаби олдидаги барча молиявий мажбуриятларни бажариб келган.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *