Оқгул Омонмуродова Анқарадаги турнирнинг жуфтликлар баҳсида чорак финалга чиқди

дек 15 / 2015

alt

Ушбу мусобақада иштирок этаётган ҳамюртимиз Оқгул Омонмуродова яккалик баҳслари илк даврасида турнирнинг саккизинчи ракеткаси голландиялик Леслей Керховега 6:3, 4:6, 6:7(4) ҳисобида имкониятни бой бериб қўйганди.

olamsport.com нинг хабар қилишича, Омонмуродова жуфтликлар баҳсидаги иштирокини ғалаба билан бошлади. Руминиялик Александра Каденту билан жуфтлик ҳосил қиган ҳамюртимиз словакиялик Далила Якупович ҳамда британиялик Тара Мур тандемини 6:3, 6:1 ҳисобида мағлуб этди. Энди Оқгул ва Александра ярим финал чиптаси учун турнирнинг иккинчи рақамли жуфтлиги – испаниялик Мария Хосе Мартинес Санчес ва россиялик Марина Мельниковага қарши кортга чиқишади.

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *