Осиё-Океания кураш конфедерациясининг 1-Конгресига Ўзбекистон мезбонлик қилди

авг 20 / 2017

alt

19 август куни Wyndham Tashkent меҳмонхонасида Осиё-Океания кураш конфедерациясининг биринчи конгресси бўлиб ўтди. Конгрессда IKA асосчи раиси Комил Юсупов, Осиё-Океания Кураш конфедерацияси президенти Комил Рўзиев ва ҳудудий федерациялар раҳбарлари ҳамда вакиллари иштирок этишди.

Конгресс кун тартибига асосан, 2017 йилнинг 15-24 сентябрь кунлари Туркманистоннинг Ашхобод шаҳрида бўлиб ўтадиган Ёпиқ иншоотлар ва яккакурашлар бўйича Осиё ўйинлари, 2018 йил Индонезиянинг Жакарта шаҳрида бўлиб ўтадиган ёзги Осиё ўйинларига юқори даражада тайёргарлик кўриш ва ўтказиш ва Дубай шаҳрида ўтказилган навбатдан ташқари Конгрес хужжатларини тасдиқлаш ҳамда ташкилий масалалар кўриб чиқилди.

Осиё ўйинларига тайёргарлик бўйича Туркманистон Кураш Федерацияси Президенти Мирзакули Қурбонов ва  Индонезия Кураш Федерацияси Президенти Самсудинларнинг ахбороти тингланди.

Осиё ва Океания қитъларида Курашни кенг тарғиб этиш ва ривожлантириш мақсадида Конфедерация бошқарув тизими янада мустаҳкамланди.

Унга кўра:

1.  Биринчи вице-президент: Йохан Бошшоф (Янги Зеландия)

2.  Вице-президент: Алишер Эшонходжаев (Ўзбекистон)

3.  Вице-президент: Бахром Мўминов (Қозоғистон)

4.  Вице-президент: Мирзакули Курбонов (Туркманистон)

5.  Вице-президент: Самсудин (Индонезия)

6.  Бош котиб: Фаррух Саидқулов (Ўзбекистон)

7.  Техник директор: Рави Капур (Ҳиндистон) этиб сайландилар.

Қайд этиш лозимки, 1998 йил Кураш Халқаро Ассоциацияси таъсис этилиб, унинг таркибида жаҳоннинг барча қитъасида Кураш Конфедерациялари 130 га яқин давлатда Кураш федерациялари фаолият олиб бормоқда. 

Ассоциация таркибидаги Осиё Кураш Конфедерацияси 1999 йил ташкил этилган бўлиб, қитъамизда кенг миқёсда курашни ривожлантиришга катта ҳисса қўшди. Осиё ўйинларининг деярли барча туридан кураш спорти расман ўрин эгаллади.  

Замонавий спорт тажрибаларидан келиб чиққан ҳолда, икки қитъада ҳам кураш ривожини янада ошириш мақсадида икки қитъавий Конфедерациялар бирлаштирилиб, 2017 йил 4 январь куни Осиё-Океания кураш конфедерацияси ташкил этилди. Шу кунгача Кураш Халқаро Ассоциацияси Президенти маслаҳатчиси сифатида фаолият юритиб келган ўзбекистонлик Комил Рўзиев Конфедерация Президенти этиб сайланди. Ҳозирда Конфедерацияга 40 га яқин мамлакат федерациялари аъзо ҳисобланишади.

IKA матбуот хизмати

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *