Осиё Кубоги финалини Равшан Эрматов бошқариб боради

фев 01 / 2019

alt

Бугун, 1 февраль куни Бирлашган Араб Амирликларида давом этаётган Осиё Кубоги мусобақасининг финали бўлиб ўтади. Финалда Қатар терма жамоаси Японияга қарши баҳс олиб боради. Мазкур учрашувни ҳамюртимиз Равшан Эрматов бошқариб боради. 

Унга қанотларда Абдуҳамидулло Расулов ва Жаҳонгир Саидов ёрдам беришади. Финал учрашуви Тошкент вақти билан соат 19:00да Абу Дабидаги «Zayed Sports City Stadium» ўйингоҳида бўлиб ўтади. Агар финалда Япония терма жамоаси ғалаба қозонадиган бўлса, улар ўз тарихларида 5-марта Осиё Кубоги ғолибига айланишади. Агар Қатар терма жамоаси ғалаба қозонса, улар биринчи марта Осиё Кубоги бош совринини қўлга киритишади.  

Осиё Кубоги, финал.

Япония - Қатар

Абу Даби, «Zayed Sports City Stadium» 

Бош ҳакам: Равшан Эрматов

Ён ҳакамлар: Абдуҳамидулло Расулов, Жаҳонгир Саидов

Тўртинчи ҳакам - Ма Нинг (Хитой).  

VAR - Паоло Валери (Италия), Муҳаммад Тақи Бин Жавҳарий (Сингапур), Кристофер Бит (Австралия).

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *