Осиё бокс конфедерацияси Ҳасанбой Дўстматовни май ойининг энг яхши боксчиси деб топди

июн 05 / 2017

alt

Осиё бокс конфедерацияси томонидан Ҳасанбой Дўстматов май ойининг энг яхши боксчиси деб эълон қилинди. Бу ҳақда конфедерация сайтида хабар берилди.

Маълумки, ўтган ойда Тошкентда бўлиб ўтган бокс бўйича Осиё чемпионатида Ҳасанбой Дўстматов олтин медални қўлга киритиш билан бирга турнирнинг энг яхши боксчиси деб топилганди.

Осиё бокс конфедерацияси президенти Серик Конабаев турнирнинг ёпилиш маросимида Ҳасанбойга «Қитъанинг энг яхши боксчиси» учун бериладиган мукофотни топширган эди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *