Ольга Забелинская Осиё чемпионлиги ва Олимпиада йўлланмасини қўлга киритди

апр 27 / 2019

alt

Бугун Тошкентда давом этаётган велошоссе бўйича Осиё чемпионати доирасида навбатдаги беллашув бўлиб ўтди. Унда аёллар 112.8 километр масофага кечган пойгада ўзаро баҳс олиб боришди.

Пойга ҳамюртимиз Ольга Забелинскаянинг ғалабаси билан якунланди ва шу билан бирга терма жамоамиз аъзоси Олимпиада йўлланмасига эга чиқди. Юртдошимиз масофани 3 соат, 9 дақиқаю 5 сонияда босиб ўтди.

alt

Велошоссе бўйича ОЧ. 
Аёллар, 112.8 км.
1. Ольга Забелинская (Ўзбекистон)
2. Ахреум На (Ж.Корея)
3. Сомаех Йлаздани (Эрон)

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг
 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *