Олий суд жамоаси "Бош вазир кубоги-2019" мусобақаси ғолиби бўлди

окт 28 / 2019

alt

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ташаббуси билан пойтахтимизда вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, йирик корхона ва ташкилотларнинг марказий аппарати ходимлари ўртасида “Бош вазир кубоги” мусобақаси ўтказилди.

Регламентга кўра, ушбу спорт мусобақаси аёллар ўртасида волейбол, эркаклар ўртасида футбол бўйича ташкил этилди.

Шубҳасиз, кўпчиликнинг диққат-эътибори футбол учрашувларига қаратилди. Пойтахтимиздаги “Миллий” стадионида ўтган финал беллашувида Олий суд ва “Ўзтелеком” жамоалари баҳс олиб борди. Кескин ва муросасиз кечган ўйинда ҳуқуқ соҳаси мутахассислари 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди

Волейбол бўйича аёллар ўртасидаги беллашувларда “Ўзбекистон темир йўллари” жамоаси барча рақибларини мағлуб этди. Футбол бўйича финал учрашуви якунланганидан кейин барча йўналишларда ғолиб ва совриндор бўлган жамоаларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Ғолибларни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Азиз Абдуҳакимов тақдирлади.

Тақдирлаш маросимидан сўнг концерт дастури бўлди.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *