Олимпия терма жамоамизнинг чорак финалдаги рақиби аниқ

янв 16 / 2020

alt

Таиландда ўтаётган футбол бўйича U-23 Осиё чемпионатида гуруҳ босқич учрашувлари якунланиб, чорак финалга йўл олган барча жамоалар номи маълум бўлди, деб хабар қилади МОҚ матбуот хизмати.

Регламентга кўра вакилларимиз “Д” гуруҳи ғолиби бўлган Бирлашган Араб Амирликлари терма жамоасига қарши майдонга тушади. Шу тариқа йигитларимиз 19 январь куни чорак финал баҳсида БАА жамоасига қарши баҳс олиб борадиган бўлди. Учрашув Тошкент вақти билан 18:15 да старт олади.

Чорак финалнинг барча жуфтликлари:
Австралия – Сурия
Жанубий Корея – Иордания
Саудия Арабистони – Таиланд
БАА – Ўзбекистон

Эслатиб ўтамиз, Олимпия терма жамоамиз чорак финалдан муваффақиятли ўта олса, финал йўлланмаси учун Саудия Арабистони ва Таиланд жамоалари ўртасидаги баҳс ғолибига қарши кураш олиб боради.

 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *