Оксана Чусовитина туғилган кунини кумуш медаль билан нишонлади

июн 20 / 2019

19 июнь куни таваллуд айёмини нишонлаган Оксана Чусовитина Жанубий Кореянинг Чежу шаҳри мезбонлигидаги Korea Cup мусобақасида иштирок этди ва уни муваффақиятли якунланди.
 
Таяниб сакраш йўналишида иштирок этган Чусовитина 14.550 балл жамғариб, кумуш медалга эга бўлди, деб хабар беради МОҚ матбуот хизмати. Ғолиблик мусобақа мезбони Ё Сонг Жонгга насиб этган бўлса, мексикалик Алекса Марено шоҳсупанинг учинчи поғонасига кўтарилди.
 
Жаҳон спорти афсонаси, Барселона-1992 Олимпия ўйинлари чемпиони, Пекин-2008 Олимпия ўйинлари кумуш медаль совриндори, уч карра жаҳон чемпиони, Европа чемпиони, Осиё ўйинлари ғолиби, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи, “Дўстлик”, “Меҳнат Шуҳрати” ва “Эл-юрт ҳурмати” орденларининг соҳибаси, жаҳон гимнастикаси тарихида еттита ёзги Олиимпия ўйинларида иштирок этган ер юзидаги ягона спортчи Оксана Чусовитина 19 июнь куни 44 ёшни қарши олди.
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *