ОЧЛ–2017. "Бунёдкор" ва "Локомотив" турнирни тарк этди

мая 10 / 2017

alt

Осиё Чемпионлар Лигаси–2017 турнири 6-тур учрашувларида Тошкентнинг “Бунёдкор” ва “Локомотив” жамоалари сафарда “Ал-Айн” ва “Ал-Аҳли” клублари меҳмони бўлиб, йирик ҳисобда имкониятни бой беришди.

8 май куни “Бунёдкор” жамоаси БААда “Ал-Айн” футболчиларига қарши майдонга тушиб, 0:3 ҳисобида мағлубиятга учради.

9 май куни Дубайда “Ал-Аҳли” ҳамда “Локомотив” ўртасида кечган учрашувда амирликлар 4:0 ҳисобида зафар қучди. 

Мазкур учрашувлардан сўнг Тошкентнинг ушбу икки жамоаси мусобақани тарк этишга мажбур бўлди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

  • Мехмон
    15 мая 2017, 14:39

    Улар хам каташганмиди?? марожний ейишга боришган дейилган эдику????????

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *