Нигора Абдуллаева жаҳон чемпиони бўлди

мар 11 / 2019

alt

АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати баҳслари давом этмоқда. Қувонарлиси, якшанба кунги мусобақаларда ҳамюртимиз Нигора Абдуллаева чемпионликни қўлга киритди.

Қизлар ўртасида 49 кг.гача вазн тоифасида супачага чиққан Нигора даст кўтаришда 75 кг, силтаб кўтаришда эса 90 кг. ва умумий ҳисобда 165 кг. натижа қайд этди. Мусобақада иштирок этган ҳеч бир спортчи юртдошимизнинг ушбу натижаларини яхшилай олмади ва натижада Нигора Абдуллаев жаҳон чемпионатининг мутлақ ғолибасига айланди.

Унинг икки курашдаги энг яқин таъқибчиси руминиялик Валентина Камбеи Нигорадан нақд 6 кило паст натижа қайд этди. Кучли учликка умумий 154 кг. натижа қайд мезбон спортчи Кайя Брайнт якун ясаб берди.

Эслатиб ўтамиз, шанба кунги мусобақаларда ўсмирлар ўртасида 55 кг.гача вазн тоифасида иштирок этган яна бир ҳамюртимиз Оғабек Нафасов иккита кумуш медалга сазовор бўлганди. Жаҳон чемпионати баҳслари давом этмоқда.

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *