Муроджон Аҳмадалиевнинг энди бир йўла иккита камар учун жанг қилади

фев 07 / 2019

alt

Профессионал бокснинг биринчи ярим енгил (-55,34 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган ўзбекистонлик Муроджон Аҳмадалиев (5-0, 4КО) WBA жаҳон чемпионлиги камари учун рингга чиқиши бўйича савдо музокаралари бир ҳафтага кечиктирилди. Бу ҳақда GoSport.uz интернет-нашри манбалари хабар бермоқда.

Аҳмадалиев ва мазкур йўналиш бўйича чемпион, америкалик Даниэл Романга (26-2-1, 10 КО) қарши жанг ўтказиш учун мажбур даъвогар бўлганди. Икки томон промоутерлари жангни ташкил қилиш бўйича музокараларни келиша олмагач WBA 6 февраль куни жангни ташкил қилиш бўйича савдоларни бошлаши лозим эди.

Роман промоутерлари боксчининг IBF камари соҳиби австралиялик Теренс Доэнига (21-0, 15 КО) қарши икки камарни бирлаштирувчи жангни ташкил қилиш бўйича музокаралар олиб борилаётганини билдиргач, WBA Роман-Аҳмадалиев жанги учун очиқ савдоларини бир ҳафтага ортга сурди. эндиликда Роман 13 февралга қадар келгуси жанги бўйича маълумот бериши керак бўлади.

Муроджон Аҳмадалиев шуғулланаётган “Мир бокса“ промоутерлик компанияси менежери Вадим Корниловнинг маълум қилишича, вазият ўзгармайди.

“Агар Роман Доэни билан жанг бўйича келишувга эришган тақдирда ҳам Муроджон биринчи даъвогар бўлиб қолаверади. Агар жанг дуранг билан тугайдиган бўлса, Муроджон аниқ Романнинг кейинги рақиби бўлади. Агар у ғалаба қозонадиган бўлса, Аҳмадалиев бир йўла WBA ва IBF камарлари учун жанг қилиш имкониятига эга бўлади. Йил охирига қадар биз чемпионлик жангини ташкил этишни режа қилганмиз. Ҳозир эса WBA нинг сўнгги қарорини кутмоқдамиз“, деган Корнилов.

Маълумотларга кўра, Роман-Доэни жанги апрель ойларида ташкил қилиниши мумкин. Агар шундай бўлган тақдирда Муроджон Аҳмадалиев эса август-сентябрь ойларида чемпионлик камари учун рингга чиқииш мумкин бўлади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *