Муроджон Аҳмадалиев мексикалик боксчига қарши рингга чиқади

апр 15 / 2019

alt

Профессионал боксда фаолият олиб бораётган Муроджон Аҳмадалиев навбатдаги жанги қачон бўлиб ўтишини маълум қилди. Унга кўра, спортчимиз 19 апрель куни мексикалик Карлос Карлсонга қарши рингга чиқади. Бўлажак қарама-қаршилик АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида бўлиб ўтади. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар қилди.

Маълумот учун, 28 ёшли Карлсон шу пайтгача 28 марта жанг олиб борган бўлиб, уларнинг 23 тасида ғалаба қозонган (14 нокаут) ва 5 марта мағлубият аламини таътиб кўрган. Муроджон Аҳмадалиев эса 5 марта рингга кўтарилиб, уларнинг барчасида зафар қучган. Таъкидлаш жоиз, жанг Тошкент вақти билан 20 апрель куни тонг пайти бошланади.

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *