Муаттар Набиева Осиё чемпионатида 3 та бронза медалини қўлга киритди

апр 22 / 2019

alt

Айни кунларда оғир атлетика бўйича ҳам Осиё чемпионати баҳслари давом этмоқда. Хитойнинг Нинбо шаҳрида кечаётган қитъа биринчилигида терма жамоамиз дастлабки медалини қўлга киритди.

Аёллар ўртасида -55 килограмм вазн тоифасида баҳс олиб борган юртдошимиз Муаттан Набиева мусобақада 3 та бронза медалига сазовор бўлди. Юртдошимиз даст кўтаришда 91, силтаб кўтаришда 113 килогармм натижа қайд этиб ҳар икки машқ ва умумий ҳисоб (204 кг) бўйича учинчи ўринни эгаллади.

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *