Миша Ге XXIII қишки Олимпия ўйинлари лицензиясини қўлга киритди

апр 06 / 2017

alt

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасига Халқаро қишки спорт турлари Иттифоқидан Миша Генинг 2018 йилги Олимпия ўйинларига расман лицензия қўлга киритганлигини тасдиқловчи хужжат етиб келди.

Қўмита хабарига кўра, Миша ўтган хафтада Финляндиянинг Хельсинки шаҳри мезбонлик қилган фигурали учиш бўйича жаҳон чемпионатида иштирок этди. Қисқа дастурда 16, эркин дастурда 10-ўринни эгаллаган ҳамюртимиз, икки йўналиш натижасига кўра жаҳон чемпионатини 12 –ўринда якунланди. Ушбу натижа Мишага Олимпия ўйинларининг лицензиясини тақдим этди.

Маълумот учун, XXIII қишки Олимпия ўйинлари 2018 йилнинг 9-25 февраль кунлари Корея Республикасининг Пьёнгчан шаҳрида бўлиб ўтади. Унда дунёнинг 90 та мамлакатидан 2 500 дан зиёд спортчилар иштирок этиши кутилмоқда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *