Миржалол Қосимов истеъфога чиқмоқчилигини маълум қилди

мая 27 / 2019

Миржалол Қосимов: Раҳбариятдан истеъфо сўрайман

26 май куни Ўзбекистон Суперлигасининг 10-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "АГМК" учрашувидан сўнг олмалиқликлар мураббийи Миржалол Қосимов қониқарсиз натижалар кўрсатаётгани туфайли раҳбариятдан истеъфо сўрашини маълум қилди. Бу ҳақда маҳаллий спорт нашрлари хабар тарқатди.
 
Олмалиқнинг "АГМК" жамоаси Қосимов бошқарувида 10 ўйиндан бор-йўғи 2 тасида ғалабага эришди. Яна битта ўйинда дурранг қайд этиб, 7 та учрашувда майдонни мағлуб ҳолда тарк этишди. Жамоа 7 очко тбилан Суперлигани тарк этиш учун асосий уч номзоддан бири бўлиб турибди.
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *