Миржалол Қосимов депутат бўлмоқчи

дек 20 / 2019

alt

Ўзбек футболи тарихидаги ёрқин юлдузлардан бири, ҳозирда Олмалиқнинг ОКМК футбол клуби бош мураббийи бўлган Миржалол Қосимов депутатликка номзодини қўйган.

Маълум қилинишича,  Миржалол Қосимов 22 декабрь кунги сайловларга тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати Ўзбекистон либерал-демократик партиясидан Тошкент шаҳар кенгаши депутатлигига номзод этиб кўрсатилган. 

Ҳозирда Ўзбекистон Суперлигаси клублари қишки таътилда эканлиги боис, 49 ёшли мураббий футболдан ташқари вақтини сайловдаги фаоллик билан ўтказмоқда.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *