Миллий олимпия қўмитаси Ўзбекистон каратэ Миллий федерацияси билан боғлиқ можарога ойдинлик киритди

янв 24 / 2019

alt

МОҚ Ўзбекистон Каратэ Миллий федерацияcининг собиқ раҳбарлари хатти-ҳаракатларидан норози бўлган бир гуруҳ спортчиларнинг шикоятлари ўрганиб чиқилиб, натижасига кўра, тўпланган ҳужжатлар қонуний баҳо бериш учун прокуратура идораларига юборилгани бўйича яна бир баёнотни эълон қилди.

Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти томонидан 2018 йил 31 октябрда Н.Иминовнинг мурожаати юзасидан юборилган сўров хатига асосан мавжуд ҳужжатлар прокуратура идораларига тақдим этилган.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент томонидан Ўзбекистон Каратэ Миллий федерацияси собиқ раҳбари Нурхон Нафасов ва бошқаларга нисбатан Жиноят Кодексининг 167 ва 165-моддалари билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, терговга тегишлилиги масаласини ҳал этиш учун прокуратура идораларига юборилган.

Ўтказилган текширувларда Н.Нафасовнинг 2018 йил 16 майдан бошлаб, яъни Ўзбекистон Каратэ миллий федерацияси раиси лавозимига тайинланган кундан 2018 йил 1 декабргача бўлган фаолияти текширилганда 4 та ҳолатда 125,5 млн сўмдан зиёд пул маблағлари мақсадсиз ва ортиқча сарфланганлиги аниқланган.

"Президентнинг 2018 йил 5 мартдаги фармонида Олимпия ва Паралимпия ўйинларига спортчиларни тайёрлаш доирасида спорт федерация (ассоциация)лари учун ажратилаётган ҳомийлик маблағлари Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасида жамланиши ҳамда спорт федерация (ассоциация)лари фаолиятини мақсадли молиялаштиришга ва шу жумладан, етук хорижий спортчи ва тренерларни жалб қилиш учун сарфланади.

Бундан ташқари, Вазирлар Маҳкамаси Раёсати Мажлисининг 2018 йил 2 апрелдаги 35-сонли баёнига мувофиқ, спорт федерациялари учун белгиланган маблағларнинг мақсадли ва тўғри сарфланишига Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси масъул ҳисобланади.

Ушбу талаблардан келиб чиқиб, спорт федерациялари фаолиятини ташкил қилиш, уларни тегишли спорт инвентарлари билан таъминлаш, маҳаллий ва хорижий ўқув-машғулот йиғинлари, халқаро мусобақаларда миллий терма жамоа аъзоларининг иштироки учун ажратилган маблағларни тўғри ва мақсадли сарфланиши Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасининг доимий эътибори ва назоратида", дейилади баёнотда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *