"Машъал" клуби стадионида ёнғин юз берди

июн 10 / 2017

alt

Қашқадарё вилояти Муборак шаҳридаги Баҳром Вафоев номли стадионда кучли ёнғин келиб чиқди. Бу ҳақда Қашқадарёдаги манбасига асосланиб sports.uz хабар берди.

Нашр хабарига кўра, стадионнинг 90 кв м ҳудуди ёнган. Ёнғиндан сўнг стадионнинг бош биноси айни вақтда яроқсиз аҳволга келиб қолган, бу ерда футбол ўйнаш имкони йўқ.

Ушбу ўйингоҳ "Машъал" клубининг уй стадиони ҳисобланади, энди клуб уй учрашувларини қаерда ўтказиши ҳозирча номаълум.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *