Маҳмуд Мурадов март ойида UFCдаги учинчи жангини ўтказади

янв 04 / 2020

alt

Аралаш жанг санъати (MMA) бўйича ўрта вазн тоифасида октагонга чиқиб келаётган ўзбекистонлик Маҳмуд Мурадов UFCдаги учинчи жангини Бразилияда ўтказадиган бўлди, деб хабар тарқатди GoSport.uz интернет-нашри.

Маълум бўлишича, Маҳмуд Мурадов ММАнинг энг нуфузли турнири бўлган UFCдаги учинчи жангида бразилиялик Антонио Карлос Жуниорга қарши рингга чиқади. Жанг 14 март куни Бразилия пойтахти Бразилиа шаҳридаги “Ginásio Nilson Nelson” аренасида бўлиб ўтади. Мазкур жанг UFC on ESPN+ 28 турнири доирасида ташкил этиладиган ММА кечасида бўлиб ўтади.

Аслида Антонио Карлос Бред Таваресга қарши рингга чиқиши лозим эди, аммо бу жанг бекор қилинган ва Таварес ўрнига Маҳмуд Мурадов Антонио Карлосга рақиблик қилиш бўйича келишувга эришган.

Маълумот учун, 29 ёшли Антонио Карлос жами 14та жангда (UFCда 11та жанг, 4 мағлубият) октагонга чиқиб уларнинг 10тасида ғалаба қозонган. Айни вақтда у UFC расмий рейтингида 14-ўринда бормоқда. Маҳмуд Мурадов бу орқали ўзининг учинчи жангидаёқ ТОП-15ликка кирган жангчига қарши октагонга кўтарилиш имкониятига эга бўлмоқда.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *