Мамлакатимизга Осиё от спорти федерацияси вакиллари келди

сен 05 / 2017

alt

Осиё от спорти федерацияси президенти Ҳамад Бин Абдулраҳмон Ал Аттия бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга ташриф буюрди, дея хабар бермоқда МОҚ матбуот хизмати.

Делегацияни Миллий олимпия қўмитасида Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси раиси Рустам Қурбонов ва Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Қосимов кутиб олди.

Ўзаро учрашувда Осиё от спорти федерацияси ҳамда Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.

Осиё от спорти федерацияси делегацияси аъзолари бугуннинг ўзида пойтахтимиздаги Ҳазрати Имом (Хастимом) мажмуасини зиёрат қилди. Шунингдек, меҳмонлар "Марказий ипподром" от спорти базаси, "Babos" от спорти клуби фаолияти билан танишади ҳамда эртага Самарқанд шаҳрига боради.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *