Максим Шацких энди волгоградлик "Ротор"ида мурабийлик қилади

дек 17 / 2019

alt

Ўзбекистон терма жамоаси ва "Динамо Киев" собиқ ҳужумчиси Максим Шацких фаолиятини Россияда давом эттиради.Ҳамюртимиз Волгограднинг "Ротор" клубида Александр Хацкевичга ёрдам беради, хабар қилади “Чемпионат.Азия”.

"Ротор"га Хацкевич бош мураббий этиб тайинланади, мен унга ёрдам бераман. Ҳозир қишки танффус, илк ўйинимиз 9 март куни бўлиб ўтади", - дейди Шацких. 

Эслатиб ўтамиз, эндиликда волгоград клубини бошқараётган А.Хацкевич бунга қадар Минскнинг ва Киевнинг “Динамо” клубларида бош мураббий бўлиб ишлаган. Беларуснинг ўсмирлар ва миллий терма жамоаларида фаолият олиб борган. Шацких Киевнинг "Динамо" клубида Хацкевичга ёрдам берган эди. 

Маълумот учун, "Ротор" айни пайтда Россия биринчи дивизионида иштирок этмоқда. Клуб 25та турдан сўнг 52 очко билан якка пешқадам бўлиб турибди.

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *