Махсус комиссия томонидан Ўзбекистондаги барча болалар-ўсмирлар спорт мактабларидан фойдаланиш даражаси ўрганилади

дек 24 / 2015

alt

“Болалар-ўсмирлар спорт мактаблари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарорга кўра, болалар спортини ривожлантириш жамғармасининг Ҳомийлик кенгаши ҳузурида Болалар-ўсмирлар спорт мактабларининг ҳолати ва уларнинг моддий-техника базасидан фойдаланиш самарадорлигини ўрганиш бўйича комиссия тузилади.

UzReport нинг маълум қилишича, ушбу комиссия икки ой муддатда республика минтақаларига чиқиб, танланма текширувлар асосида болалар-ўсмирлар спорт мактаблари фаолияти самарадорлигини танқидий ўрганади. Шунингдек, спорт объектларидан фойдаланиш самарадорлиги, улардан фойдаланиш даражаси, моддий-техника базанинг ҳолати, спорт мактабларининг касбий тайёргарликка эга тренер-ўқитувчилар билан таъминланганлигига алоҳида эътибор қаратади.

Хужжатда шунингдек, комиссия аъзолари таҳлиллар асосида болалар-ўсмирлар спорт мактаблари фаолиятини ташкил этишни янада такомиллаштириш, спорт объектларидан амалда фойдаланиш самарадорлигини ҳисобга олган ҳолда мақбул ривожлантириш ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича аниқ таклифлар киритиши белгиланди. 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *