Луис Суарес Ўзбекистонга қарши ўйинда майдонга туша олмайди

мар 18 / 2019

alt

Каталониянинг “Барселона” клуби ва Уругвай терма жамоаси ҳужумчиси Луис Суарес Испания чемпионатнинг “Бетис”га қарши учрашуви вақтида жароҳат олиб, захирага олинганди.

Испан клуби матбуот хизмати берган хабарга кўра, уругвайлик футболчи пайидан жиддий шикастланмаган бўлсада, оёғининг тўпиғ қисмини шикастлаб олган. Шу боисдан у 10-15 кун давомида машғулотларда иштирок эта олмайди.

Бунинг оқибатида Суарес Уругвай терма жамоаси билан China Cup-2019 мусобақасида иштирок эта олмайди. Уругвай терма жамоаси мусобақадаги биринчи учрашувини 22 март куни Ўзбекистон терма жамоасига қарши ўтказади.

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *