"Локомотив" шотландиялик гранди — "Глазго Рейнджерс" билан ўйин ўтказади

дек 15 / 2019

alt

Тошкентнинг Локомотив футбол клуби январь ойининг иккинчи декадасида Стивен Жеррард бошчилик қилаётган “Глазго Рейнжерс” клубига қарши ўртоқлик ўйини ўтказади, деб ёзади таниқли журналист Диёр Имомхўжаев.

21 январь куни темирйўлчиларни Осиё Чемпионлар лигаси саралашидан ўрин олган “Истиқлолга” (Тожикистон) қарши ўйин кутиб турибди.

“Глазго Рейнджерс” (инглизча “Glasgow Rangers”) клуби шотландия футболининг энг кучли ва унвонли футбол клубларидан бири. 54 мартта Шотландия чемпиони бўлган ва 27 мартта Лига Кубогини ютган. Бошқа глазголик клуби билан “Селтик” тўқнашуви жаҳонга “Old Firm Derbi” номи билан шараф қозонган ва футбол тарихида энг муросасиз деб ҳисобланади.

2018-йилнинг май ойида “Глазго Рейнджерс” машҳур “Ливерпуль” собиқ футболчиси ва ҳозирги кунда футбол мураббий лавозимида фаолият кўрсатаётган Стивен Джеррард билан 4 йиллик шартномани имзолаган.  2018-йилда “Глазго Рейнджерс” С.Джерард бошчилиги билан Европа Лиганинг гуруҳ босқичига чиққан ва шу йилда принципиал рақиб, “Селтик” ўстидан ғалабани қозонган. Икки кун аввал С.Джерраднинг шартномаси 2024-йилгача ўзайтирилган.

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *