"Лион" ва "Севилья" Э. Шомуродовга қизиқиш билдирмоқда

дек 09 / 2019

alt


Европа грандлари — Франциянинг Олимпик Лион ва Испаниянинг Севилья жамоалари 24 ёшли Ростов клуби ва Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродовга қизиқиш билдирмоқда.
 

Франция клубининг вакиллари Россия чемпионатининг Спартак Москва — Ростов учрашувига ташриф буюрган. Элдор Шомуродов ушбу ўйинда гол урмади, аммо Алексей Ионов учун самарали трансфер қайд этилди.


Бундан ташқари, Э. Шомуродовга асосий қизиқиш Испаниянинг Севилья” клуби томонидан билдирилган.
 

Ростов клуби ҳужумчиси бугунги кунда гол+пас тизими бўйича фақан “Зенит ҳужумчиси Артем Дзюбадан орта бормоқда. Ушбу мавсумда Э. Шомуродов ҳисобида 10 та гол ва 5 та голли узатма бор.


Ўтган йили Э. Шомуродов Россия чемпионатининг кашфиётларидан бири сифатида эътироф этилган ва Валерий Карпин жамоанинг етакчиларидан бирига айланган. Жорий йилнинг баҳорида клуб билан 3 йиллик шартнома имзолаган Шомуродов Россия чемпионатининг 2019 йилдаги “Энг яхши футболчи унвони учун номзодларнинг қисқа рўйхатига кирди.


Бундан ташқари, жорий йилда у Ўзбекистон терма жамоаси таркибида 10 та гол урган ва ҳозирда Қатарда бўлиб ўтадиган ЖЧ–2022 саралаш ўйинларида иштирок этаётган Осиё мамлакатлари орасида иккинчи тўпурар бўлиб турибди.

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *