Лэмпард "Челси" бош мураббийи бўлди

июл 05 / 2019

Похожее изображение

Лондон клуби 41 ёшли мутахассис билан уч йиллик шартнома имзолади. Бу ҳақда sports.ru хабар бермоқда.

Томонлар кеча тунда якунланган 6 соатлик музокаралардан сўнг келишувга эришишган. Френк Лэмпард "Челси"га олдинроқ "Ювентус" га ўтган Маурицио Сарри ўрнига бош мураббий бўлди.

Лэмпард 2018 йилнинг ёзида “Дерби” клуби бош мураббийи лавозимини эгаллаган. “Дерби”  ўтган мавсумда Чемпионат рейтингида олтинчи ўринни эгаллаган. Премьер лигага чиқиш учун плей-офф учрашувларида иштирок этган жамоа финалда "Астон Вилла"га мағлуб бўлиб бу имкониятни қўлдан чиқарган эди.

2001 йилдан 2014 йилгача "Челси" сафида тўп тепган Лэмпард 648 та ўйинда майдонга тушиб, 211 та гол урган ва клуб тарихидаги энг яхши тўпурар бўлган.

Хабар вa янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *