Куннинг спорт хабарлари

апр 20 / 2019

 

Нодиржон Мирзаҳмедов япониялик рақибини мағлуб этди

alt

Бангкок шаҳрида бокс бўйича Осиё чемпионати беллашувларининг иккинчи кунига ҳам старт берилди. Ушбу кун доирасида ҳамюртларимиздан биринчи бўлиб Нодиржон Мирзаҳмедов (-49 кг) рингга кўтарилди.

Япониялик Даичи Хасебэ билан жанг олиб борган юртдошимиз қийинчиликсиз кейинги босқич масаласини ҳал қилди.

Шукуржон Раҳимов ҳам иккинчи босқич йўлланмасини қўлга киритди

alt

Бангкок шаҳрида ўтаётган бокс бўйича Осиё чемпионатида юртдошларимизнинг муваффақиятли иштироки давом этмоқда. -60 килограмм вазн тоифасдига вакилимиз Шукуржон Раҳимов илк жангини олиб борди.

КХДР вакили Чол Ман Чоега қарши баҳс олиб борган Шукуржон ўзининг аниқ ва кучли зарбалари эвазига ғалаба қозониб, иккинчи босқич масаласини ижобий ҳал қилди. Боксчимиз кейинги даврада яманлик рақибига қарши жанг олиб боради.

Шаҳноза Юнусова тожикистонлик рақибасини мағлуб этди

alt

Бангкок шаҳрида ўтказилаётган бокс бўйича Осиё чемпионатида терма жамоамиз вакилларининг муваффақиятли иштироки давом этмоқда. Аёллар ўртасида 60-69 килограмм вазн тоифасидаги дастлабки саралаш беллашувлари якунланди.

Ушбу вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган вакиламиз Шаҳноза Юнусова ўзининг илк жангини тожикистонлик Нилуфар Бобоёровага қарши ўтказди. Муросасиз кечган беллашув якунида ҳакамлар ҳамюртимизнинг ғалабасини эътироф этишди.

Миразиз Мирзаҳалилов ҳам Осиё чемпионатини ғалаба билан бошлади

alt

Бангкок шаҳрида бокс бўйича Осиё чемпионати қизғин давом этмоқда. Айни пайтга келиб, иккинчи куннинг кечки дастуридан ўрин олган беллашувлар ўтказиляпти.

Бироз аввал терма жамоамизнинг яна бир вакили Миразизбек Мирзаҳалилов (-56 кг) ҳам мусобақадаги иштирокини бошлади. Осиё ўйинларининг ғолиби ҳисобланмиш ушбу боксчимиз дастлабки жангни қирғизистонлик Алманбек Алибековга қарши ўтказди.

Юртдошимизнинг устунлигида ўтган жанг якунда ҳакамларнинг очкосида ҳам ўз ифодасини топди ва Мирзаҳалилов кейинги даврага йўл олди.

Шунқор Абдурасулов Осиё чемпионатидаги иккинчи ғалабасини қўлга киритди

alt

Таиланднинг Бангкок шаҳри мезбонлик қилаётган бокс бўйича Осиё чемпионатида вакилларимиз ғалабали иштирокларини давом эттиришмоқда. Бироз аввал Шунқор Абдурасулов (-64 кг) ўзининг иккинчи жангини ўтказди.

Покистонлик Амир Масудга қарши кечган баҳс олиб борган вакилимиз мутлақ устунлигини намойиш этиб, мусобақанинг чорак финалига йўл олди. Таъкидлаш жоиз, айнан Шунқор кеча қитъа чемпионатида вакилларимиз орасида биринчи бўлиб рингга кўтарилган эди.

Исроил Мадримов чемпионликни ҳимоя қилишга киришди

alt

Бокс бўйича ўтказилаётган Осиё чемпионатининг иккинчи кун доирасида терма жамоамизнинг номдор вакилларидан бири Исроил Мадримов (-75 кг) ҳам баҳсларга киришди.

Бу галги мусобақада унинг дастлабки рақиби вьетнамлик Трунг Ву бўлди. Рақибидан ҳар жабҳада устунлик қилган Исроил ҳеч қандай қийинчиликсиз кейинги давра йўлланмасини қўлга киритди.

Таъкидлаш жоиз, Исроил икки йил аввал Тошкент мезбонлик қилган қитъа биринчилигида -75 кг вазн тоифасида олтин медални қўлга киритган эди.

Диёра Келдиёрова Осиё-Oкеания чемпиони

alt

Бирлашган Араб Амирликларининг Фужайра шаҳрида давом этаётган дзюдо бўйича Осиё-Океания чемпионатининг аёллар ўртасидаги -52 кг вазн тоифаси баҳслари якунланди.

Ушбу вазн тоифаси финалида ҳамюртимиз Диёра Келдиёрова мўғулистонлик Сосорбарам Лхагвасуренга қарши татамига чиқиб рақибига ҳеч қандай имконият қолдирмади ва мусобақанинг олтин медалига сазовор бўлди.

Хусусан, ҳамюртимиз ушбу баҳсга қадар австралиялик Кимберлей Чалмерс, кореялик Да Сол Парк, КХДР вакиласи Сим Сонг Рим каби рақибларини ҳам мағлуб этишнинг уддасидан чиққанди.

Қайд этиш лозим, Келдиёрова ушбу ғалабаси билан 2020 йилда ўтадиган Токио олимпиадаси учун ўз ҳисобига 350 рейтинг очколарини қўшиб қўйди.

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *