ФИФА коронавирус хавфи сабаб Ўзбекистонда ўтказиладиган ЖЧ саралаш учрашувини қолдирди

мар 09 / 2020
alt
Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасининг март ва июнь ойларидаги ЖЧ—2022 саралаш ўйинлари коронавирус тарқалиши муносабати билан қолдирилди. Бу ҳақда ФИФА расмий сайти хабар бермоқда.
 
ФИФА томонидан қолдирилган Ўзбекистон иштирокидаги учта учрашувнинг бири Тошкентда ўтказилиши лозим эди.
 
«ФИФА ОФК билан келишган ҳолда ЖЧ-2022 саралашидан ўрин олган ўйинларни қолдиришга қарор қилди. 23-31 март, 1-9 июнь кунлари ўтиши керак бўлган ўйинлар кейинроқ ўтказиладиган бўлди.
 
Лекин жамоалар ўзаро келишган ҳолда ўйин иштирокчилари хавфсизлиги таъминланиши шарти билан учрашувларни ўз вақтида ўтказиши мумкин. Фақат бундай ҳолатда ОФК ҳамда ФИФАнинг розилиги олиниши керак»,— дейилади баёнотда.
 
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси 31 март куни Яман меҳмони бўлиши лозим эди. 6 апрелда режа бўйича Сингапур Тошкентга ташриф буюриши белгилаб қўйилганди. 6 июнда эса Саудия Арабистонига қарши меҳмондаги учрашув бўлиб ўтиши керак эди.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *