Коронавирус хавфи сабаб Ўзбекистонда бўлиб ўтиши зарур бўлган барча халқаро тадбирлар ва спорт мусобақалари бекор қилинди

мар 09 / 2020
alt
Коронавирус эпидемиясининг Ўзбекистонга кириб келишини олдини олиш мақсадида республика ҳудудида ўтказилиши режалаштирилган халқаро тадбирлар ва мусобақалар вақтинча
тўхтатилди. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
«Мавжуд вазиятни инобатга олган ҳолда, қолаверса ҳукумат томонидан берилган кўрсатма ва тавсиялар ижросини таъминлаш мақсадида Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг буйруғи қабул қилинди», дейилади хабарда.
 
Вазирлик буйруғига кўра, эндиликда халқаро мусобақаларда Ўзбекистон миллий терма жамоа аъзоларининг иштироки ҳамда тизим ходимларининг хорижий хизмат сафарлари ҳам вазирлик билан келишилган ҳолда амалга оширилади.
 
Бундан ташқари, спортнинг барча турлари бўйича республика мусобақалари (чемпионат ва кубоклар) Соғлиқни сақлаш вазирлиги, ҳудудий спорт мусобақаларини эса ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармалари билан келишилган ҳолда ўтказилиши белгилаб қўйилмоқда.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *