Кореялик журналист: Ўзбекистон терма жамоасининг мураббийи истеъфога чиқмагани кутилмаган ҳолат

сен 04 / 2017

alt

Хабаринггиз бор, 5 сентябрь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентда Жанубий Корея термасига қарши учрашув ўтказади. 

Кореялик футболчилар айни вақтда Ўзбекистон миллий терма жамоаси атрофидаги ёмон кайфиятдан тўғри фойдаланиб қолмоқчи. Бу ҳақда Жанубий Корея терма жамоасининг машғулотлари ва ўйинини ёритиш учун Тошкентга келган журналистлардан бири Championat.asia'га берган интервьюсида айтиб ўтган.

- Эрон билан ўйин барчани кайфиятини тушириб юборди. Биз бир киши кам бўлиб қолган Эронни мағлуб этолмаганимиздан қаттиқ ғазабландик. Ўзбекистон терма жамоаси билан орадаги фарқни янада катталаштириш имкониятига эга эдик. Аммо тайёр имкониятни қўлдан чиқардик. Тўғрисини тан олиш керак, ушбу дуранг нафақат жамоани, балки бутун мамлакатни кайфиятига таъсир қилди. Аммо биз Эронга қарши ўйинни унутганмиз ва бор диққат-эътибор Ўзбекистон билан бўладиган ўйинга қаратилган. Хитой, Сурия ва Ўзбекистонга нисбатан қараганда, барчаси ўз қўлимизда. Эронга қарши ўйиндан кейин матбуотда терма жамоамиз ўйини муҳокама қилинди, танқид остига олинди. Мухлислар ҳам ўз эътирозларини очиқ-ойдин намойиш этишди. Лекин айни пайтга келиб журналистлар ҳам, мухлислар ҳам жамоамизга ишонишмоқда ва мундиал тақдирини ҳал этадиган Ўзбекистонга қарши учрашувда уларни қўллаб-қувватлашга тайёр. Кўриб турибсиз, бизда матбуот ишламоқда ва Тошкентга деярли барча нашр вакиллари келишган. Негадир бу ерда ўзбек журналистлари саноқли. Бу ҳолат мени ҳайрон қолдирди. Ҳамма ўз ишини қилмоқда. Журналистлар келиб мухлислар учун ишлашмоқда. Ишқибозларимиз эса жамоамизга тўлиқ ишонмоқда, - деди Жанубий Кореянинг "SpoTV" телеканали ходими Хюнг Геун Жеонг. 

- Аммо сизларда ҳолат бирмунча қийинроқ, - дейди у. Ўзбек матбуотини синчиковлик билан кузатдик. Айни пайтда матбуот ва мухлислар терма жамоа бош мураббийи Самвел Бабаянга умуман ишонишмаётганидан хабаримиз бор. Бутун Ўзбекистон Бабаяндан норози. Гуруҳда муваффақиятсизликка учраган барча терма жамоаларда мураббийлар истеъфога чиқарилди. Хусусан бизда ҳам. Аммо фақат сизларда бош мураббий ҳали ишламоқда.

Кореялик журналистнинг фикрича, Ўзбекистон термасининг кўрсатган натижаларидан сўнг мураббий истеъфога чиқмагани кутилмаган ҳолат.

- Очиғи, Бабаян нега истеъфога чиқмаётгани қизиқ. Айниқса Хитойга қарши ўйиндан кейин ўзбек матбуоти Бабаян ҳақида ёзишдан тўхтамаяпти. Биз эса ушбу терма жамоангиз атрофидаги ёмон кайфиятдан тўғри фойдаланиб қолмоқчимиз, - дейди Хюнг Геун Жеонг. 

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

  • Мехмон
    06 сентябр 2017, 23:28

    UFF ni hammasi istefoga ketishi kerak edi 10 yil oldin.

  • Мехмон
    06 сентябр 2017, 23:24

    Мафия бессмертна - урток Хюнг Геун Жеонг.

  • Мехмон
    04 сентябр 2017, 09:52

    Таклиф: Агар, Самвел Бабаян Ўзбекистон термаси бош мураббийилигидан кетишни хохламаса, қўшимча равишда Ўзбекистон терма жамоасини ташкил этиб, ушбу жамоага фақат ватан учун жонини фидо қилувчи ҳақиқий футболистларни, ўз ўрнида Нестров, Денисов ва Ахмедовларни қўшган ҳолда ўйнатиш керак деб ўйлайман.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *