Ирода Тўлаганова Осиё теннис федерациясининг вице-президенти этиб сайланди

янв 27 / 2020

alt

Ўзбекистон теннис федерациясининг Бош котиби Ирода Тўлаганова яна бир нуфузли лавозимга сайланди. Ҳамюртимиз бугун Осиё теннис федерациясининг (ОТФ) вице-президенти деб эълон қилинди, деб хабар қилади МОҚ матбуот хизмати.

Тўлаганова ўтган йилнинг 1 декабрь куни Ҳиндистоннинг Бангалор шаҳрида ўтган йиғилишда ОТФ директорлар кенгашига аъзо бўлган эди. Ортда қолган вақт мобайнида юртдошимизнинг самарали фаолияти уни халқаро ташкилотнинг вице-президентлик даражасига кўтарди.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *