Хитойда ўтказилаётган Осиё чемпионатида ўзбекистонлик шахматчилар ҳозирча 2 та олтин медални қўлга киритишди

июл 25 / 2017

alt

Хитой Халқ Республикасининг Паньцзинь шаҳрида шахмат бўйича умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари ўртасида Осиё чемпионати ўтказилмоқда.

Чемпионат шу йилнинг 20-30 июль кунлари ўтказилиб, юртимиз шарафини 11 нафар ўқувчи-ёшлар ҳимоя қилади.

Мазкур нуфузли мусобақада қитъамизнинг 25 га яқин давлатидан ташриф буюрган иштирокчилар блиц, стандарт ва рапид йўналишларида ғолиблик учун баҳслашмоқда.

Ҳозирда мусобақанинг рапид йўналишида ўқувчиларимиз 2 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза медалларини қўлга киритишга муваффақ бўлишди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги Ахборот хизмати хабар қилмоқда.

Чемпионат шу йилнинг 30 июлига қадар давом этади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *