Ўзбекистоннинг энг яхши ҳакамларидан бири вафот этди

янв 07 / 2019

Картинки по запросу судья футбол

Ўзбекистоннинг энг яхши ҳакамларидан бири Радик Серазетдинов 70 ёшида бу дунёдан кўз юмди. 

У ҳаётининг сўнгги йилларини ҳакамлар назоратчиси сифатида ўтказиб, кўплаб ўйинларда ҳакамлар фаолиятини баҳолаш, уларнинг хато-камчиликларини тўғирлаб, маҳоратини ошириш билан шуғулланди.

Радик Сафеевич Ўзбекистонда ҳакамлик ривожига муносиб ҳисса қўшган инсонлардан ҳисобланади. Равшан Эрматов, Валентин Коваленко сингари машҳур ҳакамларнинг шу даражага етишиши учун унинг жуда кўп меҳнати сингган. 

Радик Серазетдиновнинг ўғиллари Виктор ва Руслан Серазетдиновлар айни пайтда отаси изидан бориб, унинг ишини давом эттиришмоқда. Улар ФИФА ва ОФК таснифидаги кўплаб учрашувларда ҳакамлик қилиб келишяпти. 

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *