Ўзбекистонлик таэквондочилар President's cup турнирида 96 медални қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади

авг 14 / 2017

alt

Пойтахтимизда ўтказилган Бутунжаҳон таэквондо федерацияси президенти кубоги учун Осиё минтақаси мусобақасида Ўзбекистон терма жамоаси 26 олтин, 22 кумуш ва 48 бронза медални қўлга киритди, деб хабар беради ЎзА. 

Мусобақада ўттиздан зиёд давлатдан беш юздан ортиқ спортчи совринли ўринлар билан бирга 2020 йили Япониянинг Токио шаҳри мезбонлик қиладиган XXXII ёзги Олимпия ўйинларига йўлланма берувчи рейтинг очколари учун ўзаро баҳс олиб борди. 

Нуфузли мусобақада мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилган Дониёр Йўлдошев, Баҳодирбек Мирзабоев, Муроджон Маҳкамов, Иброҳимжон Аҳмедов, Абдулазиз Маҳмудов, Зафарбек Каримов, Жасур Ҳикматов, Аброржон Абдуваҳобов, Жавоҳир Холмуродов, Фаридун Шодибоев, Азизбек Искандаров, Дониёрбек Анорқулов, Асилбек Саидов, Мадинабону Маннопова, Зарнигор Абдуллаева, Милана Голубева, Маржона Примова, Диёра Имомалиева, Дилнура Бахтиёрова, Нозима Холмуҳамедова, Заринабону Эргашева, Дилдора Отажонова, Мариям Тошмуҳамедова, Феруза Содиқова, Заҳро Рустамова, Муҳайё Сирожиддинова ўз вазн ва ёш тоифаларида шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой эгаллади. 

Шунингдек, мусобақада кадетлар, ёшлар ва катталар ўртасидаги баҳсларда спортчиларимиз 22 кумуш ва 48 бронза медалга сазовор бўлди. 

Бутунжаҳон таэквондо федерацияси президенти кубоги учун Осиё минтақаси мусобақасида умумжамоа ҳисобида Ўзбекистон терма жамоаси биринчи ўринни эгаллади. Қозоғистон ва Жанубий Корея мамлакатлари терма жамоалари иккинчи ва учинчи ўринларга сазовор бўлди. 

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *