Ўзбекистонлик таэквондочилар Осиё Очиқ чемпионатидан 6 та олтин медал билан қайтишди

дек 18 / 2015

alt

 Ўн учинчи маротаба ташкил этилган нуфузли мусобақада қитъанинг 13 давлатидан 400 нафарга яқин спортчилар иштирок этишди.

Якунда терма жамоамиз аъзолари тил, масоги ва спарринг баҳсларида 6 та олтин медал билан тақдирланишди, деб хабар беради olamsport.com.

Умиджон Ғаниев 2 та олтин медалга сазовор бўлди. Ойноз Ғаниева, Жасур  Салимов, Сайидмурод Иноятов ва Муҳаммаджон Умаровлар ҳам финалда рақибларини мағлуб этиб шохсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилишди.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *