Ўзбекистонлик спортчиларнинг IV "Ислом бирдамлик ўйинлари"даги медаллари сони 34тага етди

мая 17 / 2017

alt

Бокуда ўтаётган IV “Ислом бирдамлик ўйинлари”нинг бешинчи кун якунлари бўйича Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар сони 34 тага етди. Уларнинг 7 таси олтин, 9 таси кумуш, 18 таси бронза медаллари, деб хабар беради МОҚ матбуот хизмати.

Делегациямиз 54 та мамлакат вакиллари орасида ҳозирча Туркия, Озарбайжон ва Эрондан сўнг 4-ўринда бормоқда.

Бугундан эркин ва юнон-рум кураши бўйича беллашувлар старт олади. Шунингдек, оғир атлетикачи Рустам Жангабаев ва Иван Ефремовлар чиқиш қилишади. Таэквондо баҳсларида эса Дмитрий Шокин, Максим Рафалович, Нигора Турсунқулова ва Светлана Осиповалар иштирокларини бошлашади. 

Айни вақтга қадар қуйидаги спортчиларимиз IV "Ислом бирдамлик ўйинлари"да медалларга сазовор бўлишди: 

Садриддин Сайматов – (каратэ, -60 кг.) - олтин 

Гулноза Матниёзова – (дюздо, -70 кг.) - олтин 

Анастасия Сердюкова (бадиий гимнастика) - олтин 

Шуҳрат Бобоев (пара-дзюдо, -90 кг.) - олтин 

Ширин Шарипов (пара-дзюдо, +100 кг.) - олтин 

Оксана Чусовитина (спорт гимнастикаси) - олтин 

Ниёз Пўлатов (таэквондо, - 58 кг.) - олтин 

Бадиий гимнастика (терма жамоа) - кумуш 

Анастасия Сердюкова (бадиий гимнастика) - кумуш (2 та) 

Феруз Сайидов (пара-дзюдо, -73 кг.) - кумуш 

Теннис (аёллар терма жамоаси) - кумуш 

Кумуш Файзуллаева (оғир атлетика, -63 кг.) - кумуш 

Улуғбек Алимов (оғир атлетика, -85 кг.) - кумуш 

Фарходбек Собиров (оғир атлетика, -94 кг.) - кумуш 

Сабина Шарипова (енгил атлетика, 100 м) - кумуш 

Саидхон Сайфуддинов (ўқ отиш) - бронза 

Сакина Мамедова (ўқ отиш) - бронза 

Диёрбек Ўрозбоев (дзюдо, -60 кг.) - бронза 

Гулруҳ Раҳимова (пара-дзюдо, -70 кг.) - бронза 

Достонбек Отаболаев (каратэ, 75 кг.) - бронза 

Барно Мирзаева (каратэ, -61 кг.) - бронза 

Абдулазиз Атабаев (карате, -84 кг.) - бронза 

Сабина Ташкенбаева (бадиий гимнастика) - бронза (2 та) 

Муаттар Набиева (оғир атлетика, -58 кг.) - бронза 

Давлатбек Бобонов (дзюдо, -81 кг.) - бронза 

Бекмурод Олтибоев (дзюдо, +100 кг.) - бронза 

Дзюдо (эркаклар терма жамоаси) - бронза 

Дзюдо (аёллар терма жамоаси) - бронза 

Теннис (эркаклар терма жамоаси) - бронза 

Достон Ёқубов (оғир атлетика, 69 кг.) - бронза 

Манзура Мамасолиева (оғир атлетика, 69 кг.) - бронза 

Омадой Отақўзиева (оғир атлетика, 75 кг.) - бронза

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *