Ўзбекистонлик паралимпиячи Дубай Гран-Присида олтин ва кумуш медалларни қўлга киритди

мар 23 / 2017

alt

Шу кунларда Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида енгил атлетика бўйича Гран-При халқаро турнири бўлиб ўтмоқда. Ушбу мусобақада 50га яқин давлатлардан 400дан ортиқ паралимпия спортчилари иштирок этишмоқда. 

Иштирокчилар қаторида Ўзбекистон Миллий Паралимпия Ассоциациясининг 4 нафар спортчиси ҳам бор. Мусобақанинг дастлабки куни терма жамоамиз аъзоси Наталья Семенова ядро улоқтириш бўйича баҳсларда 2-ўринни эгаллаб кумуш медаль билан тақдирланган бўлса, Элбек Султонов ҳам айнан ядро улоқтириш баҳсларида 14,30 метр натижаси билан бронза медалига лойиқ кўрилганди. 

Турнирнинг навбатдаги кунида Наталья Семенова энди найза улоқтириш баҳсларида иштирок этиб, 16,81 метр натижаси билан олтин медалга сазовор бўлди, деб хабар қилади МОҚ матбуот хизмати. 

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

  • Мехмон
    23 март 2017, 21:48

    Рахмат, Сизлар соппа-соғ футболчилардан яхши, йўқ аълосизлар!

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *